

Республикамизнинг турли худудларидан келган жами 10 та жамоа иштирокида ўтказилган 2005-йилда туғилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақанинг финал учрашувида Тошкент шаҳри вакилларини 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, фарғоналик ёшлар ғолибликни қўлга киритган бўлсалар, 2004-йилда туғилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақада Фарғона вилояти жамоасини финалда 3:7 ҳисобида таслим этган Тошкент вилояти жамоаси мусобақа бош совринини қўлга киритди.
Футзал мусобақаси кўтаринки кайфиятда ташкил этилди. Мусобақа якунида ғолиб жамоа вакиллари турли даражадаги диплом ва эсдалик учун совғалар билан тақдирландилар.









