Факт: Лукаку сўнгги 5 та ўйинда 6 та гол урди

15 окт 2020, 09:10
Бельгия терма жамоаси Миллатлар Лигаси 4-тури доирасида Исландияга қарши баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бельгияликларнинг учрашувдаги иккала голига ҳам Ромелу Лукаку муаллифлик қилди. 27 ёшли ҳужумчи жорий мавсум клуб ва терма жамоа сафидаги сўнгги 5 та ўйинда 6 та гол уришга эришди.


Манба: Sport Express