Фабрегас: "Неймар Роналдиньо даражасида ўйнай олади"

Mirjalol Normatov
1 май 2020
"Монако" хавбеки Сеск Фабрегас ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг "Барселона"га қайтиши борасидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.

"Неймар - жуда ҳам иқтидорли футболчи, у ҳалиям Роналдиньо даражасига етиб олиши учун имкониятлари бор. У ҳақиқий юлдуз. Менимча Месси ва Суарес ҳам унинг "Камп Ноу"га қайтишини истамоқда. Неймар голларнинг яратилишида доимо ўзининг катта ҳиссасини қўшарди. Ҳозирги футболда эса буни амалга ошириш осон эмас.

Дунёнинг энг яхшиси бўлиш учун Неймарда барча нарса бор. Шунингдек, у майдоннинг ташқарисида ҳам жуда камтар йигит", - деди Фабрегас.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal