Фабио Капелло: Месси ва Роналду тақдирлаш маросимига келмай, ҳурматсизлик кўрсатди

Капелло юлдузларни танқид қилди.

“Улар келмай, ҳурматсизлик кўрсатишди. “Оскар”ни топшираётганларида номзодлар доим залда йиғилган бўлади. Балки, Месси ва Роналду мазкур совринни кўпроқ ютгандир ва ютқазиш уларга ёқмас. Ютганда ҳам ютқазганда ҳам ўзимизни муносиб тутишимиз керак”,—деди Капелло.


Manba: Mundo Deportivo