Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"

Оқил Абдубарноев
20 дек 2025
Италиялик мураббий Фабио Каннаваро ўз мамлакатидан таклиф кутгани ва нима сабабдан Ўзбекистон терма жамоасини танлагани ҳақида фикр билдирди.

"Нима учун Ўзбекистон таклифини қабул қилдим? Чунки улар – жаҳон чемпионатига йўл олган терма жамоа. Биз учун бу илк тажриба ва, шубҳасиз, жуда ажойиб турнир бўлади. “Биз учун”, дея таъкидлаяпман, зеро менинг шогирдларим учун мундиал катта сабоқ мактабига айланади, улар бу ерда жуда кўп нарсани ўрганишлари керак. Ростини айтсам, кутаверишдан бироз чарчаган эдим. Аслида, мен доим Италияда ишлашни режа қилганман, аммо агар имконият пайдо бўлмаса, инсон ўз уфқларини кенгайтириб, бошқа муҳитда тажриба орттириши ҳам тўғри қарор, деб ҳисоблайман", деди 52 ёшли мутахассис.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sky Sports Italia