

Бу ҳақида питерликлар матбуот хизмати маълум қилди. "Зенит" ёш ҳужумчининг трансферини сотиб олиш учун "Аргентинос Хуниорс" жамоасига 12 миллион евро тўлади. Футболчининг ўзи билан эса 4+1 кўринишдаги шартнома имзолади.
Маълумот учун, 23 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум жамоаси сафида 38 та учрашувда майдонга тушган. Унигн ҳисобида 14 та гол ва 5 та голли узатма бор. Шунингдек, ҳужумчи Парижда бўлиб ўтган олимпия ўйинларида Аргентина сафида 4 та учрашувда майдонга тушган. У ушбу турнирда битта гол уришга эришди.



