

Европа Суперлигаси иштирокчилари ҳисобланадиган ушбу клублар ёз ойида АҚШда мини-турнир ўтказишни режа қилмоқда. Улар "Милан"ни тўртинчи иштирокчи сифатида таклиф қилган.
Бироқ ҳозирча учрашувлар айнан қаерда ўтиши аниқ эмас. Шу орқали ушбу клублар коронавирус пандемияси даврида йўқотилган маблағларни максимал равишда қоплаб олишга ҳаракат қилишади.



