Европа Лигасидаги ғалабадан кейин “Вильярреал” аъзоси МЮни “тролль” қилди

Eldor Akmurzayev
27 май 2021
Хабарингиз бор, кеча “Вильярреал” пенальтилар сериясида “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб этиб, Европа Лигаси бош соврини эгасига айланди.

Баҳсдан кейин ҳимоячи Альберто Морено ўзининг собиқ жамоаси “Ливерпуль” мухлисларига салом йўллаб, МЮ устидан кулди.

“Ливерпуль” мухлисларининг барчасига салом! Ҳаммани ғалаба билан! “Манчестер Юнайтед”, йўқол, йўқол”, дея видеомурожаат йўллаган Морено.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи 2014-2019 йиллар давомида мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилган.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: isport.ua