Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди

Aslanov Jasurbek
2 май 2025
Европа лигаси ярим финалининг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.

"Сан Мамес" стадионида ўтказилган баҳснинг 35-дақиқасида мезбонлар вакили Вивиан Хойлундга нисбатан ишлатган фоли учун қизил карточка олди. "Қизил иблислар" ушбу баҳсда йирик ғалабани тантана қилишди. "Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"да ўтадиган баҳсдан аввал катта устунликка эга бўлди.

2 май 2025, 00:00
Athletic Club — Manchester United
0 – 3
Тугади


"Тоттенхэм" ҳам рақиб дарвозасини уч бора ишғол қилишди, аммо норвегияликлар бир бора жавоб қайтаришга муваффақ бўлишди.

2 май 2025, 00:00
Tottenham Hotspur — Bodø / Glimt
3 – 1
Тугади


Жавоб ўйинлари 8 май куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia