

2020 йилнинг ёзида Аргентина ва Колумбия яшил майдонларида бўлиб ўтиши керак бўлган Америка Кубоги, яъни Копа Америка мусобақаси ҳам 2021 йилга кўчирилди.
Бундан сал аввал, Евро-2020нинг ҳам кейинги йилда ўтказилиши маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, 47-бор ўтказиладиган мусобақа 2020 йилнинг 12 июнидан 2020 йилнинг 12 июлига қадар бўлиб ўтиши керак эди.




