Евро-2024 расмий тўпи тақдим этилди

Omonjon To`xtamirzayev
15 ноя 2023
УЕФА ва Adidas бўлажак Европа чемпионатининг расмий тўпини барчага намойиш этишди.

УЕФА ва adidas Берлинда 2024 йилги Европа Чемпионати расмий тўпи тақдимотини ўтказишди. Тўп "FUSSBALLLIEBE" деб номланган. Немисчадан "футболга муҳаббат" деб таржима қилинади.

"FUSSBALLLIEBE" дизайни қанот шаклидаги рельефли расмлар орқали ўйин ҳаракатлари ва энергиясининг ўзига хос рамзи ҳисобланади. Ҳар бир мезбон шаҳар номи ёнида белгиланган стадион сурати акс этади.

Қайта ишланган полиэстер ва сиёҳни ҳисобга олмасак, Евронинг расмий тўпи экологик тоза маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган ва бу борада adidas"нинг барча аввалги тўпларидан устун саналади.

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионати-2024 Германияда 14 июндан 14 июлгача бўлади.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Uefa.com