Эшитдик-да. Роберт Гай “Чуст-Пахтакор”дан ҳам кетиб қолган

Narzulla Saydullayev
4 июл 2014
Биринчи давра ўйинлари поёнига етмай олий лига вакили “Андижон” билан хайрлашган Роберт Гай орадан кўп ўтмай собиқ жамоаси “Чуст-Пахтакор”га борганди.
Биринчи лига иштирокчиси бўлган ушбу жамоада ҳам Роберт Сергеевич узоқ вақт ишламади. Олинган маълумотларга кўра, мураббий кетма-кет мағлубиятлардан кейин Чустга бормай қўя қолган. Айтишларича Гай “Чуст-Пахтакор” билан ҳеч қандай шартнома имзоламаган. У фақат ўзаро келишув асосида ёрдам бериш истаги борлигини билдирган. Бироқ мураббий учун ҳаммаси аксинча бўлиб чиқди ва Гай у ердан ҳам кетишга қарор қилган.

Айтиш лозимки, ўтган йили курашчан жамоа сифатида шаклланган “Чуст-Пахтакор” бу йил мухлисларини қувонтира олмади. Мавсумга Виталий Легай бошчилигида тайёргарлик кўрган чустликлар иккинчи босқич йўлланмасидан назарий жиҳатдан қуруқ қолди. Энди бу жамоа асосий эътиборини пулька баҳсларига қаратадиган бўлди.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia