

Бизга маълум бўлишича, Суперлиганинг 1-тури доирасидаги "Қизилқум" - "Локомотив" стадиони аввалдан режалаштирилганидек АГМК спорт мажмуасида эмас, балки, "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.
Баҳсда "Қизилқум" мезбонлик мақомини сақлаб қолади ва "Локомотив" ўз стадионида меҳмон сифатида ўйнайди.
Демак, "Қизилқум" - "Локомотив" учрашуви 4 март куни "Локомотив" стадионида соат 18:30да старт олади.



