Эрон - Россия учрашувига аёлларнинг ҳам ташриф буюришига руҳсат берилади

Mirjalol Normatov
21 мар 2023
Россия ва Эрон термалари ўртасида Теҳронда бўладиган учрашувга 30 минг киши ташриф буюриши кутилмоқда.

"Ушбу учрашувга асосан эронликларнинг ўзи ташриф буюради. Эркаклардан ташқари, аёлларга ҳам баҳсга киришига руҳсат берилган. Россиялик мухлисларнинг қанча бўлиши аниқ эмас", - деб ёзилади манбада.

Олдинроқ айтилганидек, учрашув учун чипталар 6 доллар атрофида баҳоланган ва рус футбол мухлислари учун 400та чипта ажратилган.

Эрон - Россия учрашуви 23 март куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида бўлиб ўтади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Sport24