

Ўтган мавсумни "Андижон" таркибида ўтказган Эржан Токотаев Тошкентнинг "Локомотив" клубига ўтиши кутилганди. Лекин у соғлиғидаги муаммолар сабаб тиббий кўрикдан ўта олмаганди. Эндиликда посбон Бишкекнинг "Алга" жамоаси билан шартнома имзолади.
25 ёшли посбон ўтган мавсум андижонликлар сафида 16 ўйинда қатнашиб, 22 та гол ўтказди ва 6 ўйинда дарвозани "қуруқ" сақлади.



