Энди футбол радио йўқламалари - Ўзбекистон радиоканалида

Narzulla Saydullayev
24 фев 2015
Миллионлаб футбол ишқибозларининг талаб истакларига кўра энди футбол радио йўқламалари Ўзбекистон МТРК Ўзбекистон радиоканалида бўлиб ўтади.
Энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар, халқаро учрашувлар, Осиё чемпионлар лигаси, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ўйинларидан жонли футбол репортажлари Ўзбекистон радиоканалида бўлиб ўтади.

17 февраль кунги "Бунёдкор" - "Ал Жазира" учрашувини радиойўқлама ташкил этилганди.

Бугунги "Пахтакор" - "Нафт Теҳрон" ва "Ал Наср" - "Бунёдкор" учрашувлари ҳам Ўзбекистон радиоканали орқали тинглаб бориш мумкин.

Ўзбекистон радиоканалини бутун дунёда тинглаш мумкин. Ҳар бир вилоятда турли тўлқинда ишлайди.

Футбол ишқибозлари номидан Ўзбекистон радиоканали раҳбариятига миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia