

"Мавсум бошида мен ҳаттоки бу совринни қўлга кирита оламан деб ўйламагандим ҳам (хавбек қишда "Уотфорд"дан "Вильярреал"га ўтди). Аммо, барчасини сабаби бор. Менда бу ерга келиш имконияти туғилди ва якунда соврин ютдим. Бу биз учун энг муҳими.
Кубок турганда, албатта, мен куч-қувватга тўла бўламан. Бу ҳар биримиз учун психологиядир. Бугун ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандмиз.
Эмерининг сири? У ажойиб мураббий. У ортиқ ҳеч нарсани исботлаши керак эмас. У бугун яна мастер-класс кўрсатди", - дейди Капу.




