Эмери АПЛда қолишни хоҳламоқда

Унаи янги иш жойи қидириш билан банд.

“Арсенал”дан ҳайдалган Унаи Эмери “Эвертон” билан музокара олиб борган. Бироқ Мерсисайд клуби Эмерига расмий таклиф билан чиқмаган. Унаи АПЛда қолишни хоҳламоқда. У Лондон клубидаги фаолияти мобайнида инглиз тилини яхши ўзлаштириб олдим деб ҳисобламоқда. Мураббий янги иш топгунга қадар Лондонда қолишини маълум қилган.


Manba: ESPN