Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!

Sherzod Nurmatov
30 янв 2026
Миллий футбол марказида 2025 йилнинг энг яхшилари тақдирланмоқда.

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси — Садриддин Ҳасанов

"Бунёдкор" ва Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Садриддин Ҳасанов учун 2025 йил ютуқларга бой бўлди дея оламиз. Ҳасанов Саудия Арабистонидаги U-17 Осиё Кубогида ёрқин ўйинлар кўрсатди. Бир қатор голларга муаллифлик қилди. Қатардаги U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этди. 


Йилнинг энг яхши мураббийи — Тимур Кападзе

2025 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бир неча йил олдин бошланган йўлга "оқ бўрилар" Кападзе бошчилигида якун ясади. Тажрибали мутахассис 2022 ва 2024 йилда ҳам ушбу номинацияда ғолиб чиққан эди.


Йилнинг энг яхши футболчиси — Элдор Шомуродов

"Истанбул Башакшеҳир" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси овоз бериш натижаларига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шомуродов 2019 ва 2021 йилда ҳам мазкур совринни ўзиники қилган эди.


Барча тақдирланганлар билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин. 


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Championat.asia