Эдинсон Кавани "Марсель"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

"ПСЖ" форварди Эдинсон Кавани "Марсель" клуби билан бўладиган беллашувда майдонга тушиши номаълум.

TMW нашрининг маълумотига кўра, уругвайлик ҳужумчи жароҳатидан кейин тўлиқ тикланишга улгурмаган.

Эслатиб ўтамиз, "Марсель" - "ПСЖ" учрашуви "Велодром" стадионида 29 октябрь куни соат 01:00да ўтказилади.


Manba: TMW