ЕЧЛ. Россия клублари 6 мавсумдан бери плей-оффга чиқа олмаяпти

Eldor Akmurzayev
24 ноя 2021
Чемпионлар Лигаси 5-турида “Зенит” “Мальмё” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Сергей Семак шогирдлари “H” гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, Европа Лигасига йўлланма олди.

Шу тариқа, Россия клублари қаторасига 6 йилдан бери ЕЧЛ плей-оффига чиқа олмаяпти. Охирги марта 1/8 финалга 2015/16 йилги мавсум “Зенит” чиққанди.

Ўтган давр давомида мусобақада петербургликлардан ташқари, “Локомотив”, “Спартак”, “Краснодар”, “Ростов” ва ЦСКА иштирок этган.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: sports.ru