ЕЧЛ. "Реал" "Бавария" дарвозасига 3 та гол уриб ҳам кейинги босқичга чиқа олмади

Aslanov Jasurbek
16 апр 2026
Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

Мадриднинг "Реал" жамоаси Мюнхеннинг "Бавария" клуби меҳмони бўлди. Биринчи ўйинда немислар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Учрашув жуда тезкор гол билан бошланди. 1-дақиқадаёқ мадридликлар ярим ҳимоячиси Арда Гюлер Мануэль Нойернинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Бироқ мезбонлар тезкорлик билан жавоб қайтаришди — 6-дақиқада Александар Павлович мувозанатни тиклади.

29-дақиқада Арда Гюлер жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, "қироллик клуби"ни яна олдинга олиб чиқди. Аммо "Бавария" таслим бўлмади: 38-дақиқада Гарри Кейн ҳисобни 2:2 кўринишига келтирган бўлса, 42-дақиқада Килиан Мбаппе "Реал"нинг учинчи голини урди ва меҳмонлар танаффусга устунлик билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимнинг охирги дақиқалари эса ҳақиқий драма айланди. 86-дақиқада "қаймоқранглилар" вакили Эдуарду Камавинга майдондан четлатилди. Сон жиҳатдан устунликка эга бўлган "Бавария" босимни оширди ва 89-дақиқада Луис Диас ҳисобни тенглаштирди. Учрашувга қўшиб берилган 90+4-дақиқада эса Майкл Олисе ғалаба голини киритиб, "Арена Мюнхен"ни ларзага келтирди — 4:3!

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра (2:1, 4:3) Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ярим финалга йўл олди. Арбелоа шогирдлари учун эса жорий мавсумдаги ЕЧЛ юриши чорак финалда тўхтади. "Бавария" ярим финалда ПСЖ жамоаси билан куч синашади.

"Бавария" - “Реал Мадрид” 4:3

Голлар: Павлович 6, Кейн 38, Диас 89, Олисе 90+5 - Гюлер 1, Гюлер 29, Мбаппе 42.

"Бавария": 1. Нойер, 2. Упамекано, 4. Та, 6. Киммих, 7. Гнабри, 9. Кейн, 14. Луис Диас, 17. Олисе, 27. Лаймер, 44. Станишич, 45. Павлович.

Захира: Урбиг, Прескотт, Минже, Горецка, Мусиала, Жексон, Дэвис, Ито, Геррейру.

"Реал Мадрид": 13. Лунин, 12. Трент, 3. Э. Милитао, 22. Рюдигер, 23. Ф. Менди, 21. Браҳим, 5. Беллингем, 8. Вальверде (С), 15. Арда Гюлер, 10. Мбаппе, 7. Вини Жр.

Захира: Фран Гонсалес, Хави Наварро, Карвахаль, Алаба, Камавинга, Гонсало, А. Каррерас, Д. Себальос, Фран Гарсия, Ҳуйсен, Мастантуоно, Тиаго.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia