

Бу тахмин тўғри чиқди, 15 июль куни финалда францияликлар Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, икки карра жаҳон чемпионига айланди. Бу FIFA ўйинидаги иккинчи тўғри тахмин. 2014 йилда ушбу симулятор Германия мундиал ғолиби бўлиши ҳақида маълум қилган эди.
Бундан ташқари, EA Sports компанияси FIFA18 учун чиқарилган жаҳон чемпионати турнирининг статистикасини маълум қилди.
Ўйин фойдаланувчилари ушбу турнирда 406 млн. ўйин ўтказишди, уларда 1 млрд. гол урилди. Ўйинчилар кўпроқ Бразилия, Франция, Аргентина, Бельгия ва Португалия терма жамоалари билан турнирда иштирок этишди.



