Дракслерга Лига 1'дан даъвогар топилди

Alisher
2 апр 2021
ПСЖ хавбеки Юлиан Дракслер ёзда клубдан кетиши мумкин.

27 ёшли германиялик футболчи кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда, шу сабаб у фаолиятини давом эттириш учун вариантлар изламоқда.

"Ницца" ўйинчини парижликлардан харид қилишга тайёр, эҳтимолий трансфер нархи 10 миллион еврони ташкил этмоқда. Дракслерга шунингдек "Байер" ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Футболчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: RMC