Достон Турсунов Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига таклиф этилди

Narzulla Saydullayev
24 май 2014
22 май куни Сергей Лушан бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлади.
Эътиборлиси ушбу йиғинга "Нефтчи" ҳимоячиси Достон Турсунов ҳам таклиф этилган. Айтиш керакки, бу йиғин Турсунов учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19)даги дастлабкиси эмас. Чунки Достон олдин ташкил этилган йиғинларда ҳам иштирок этиб келган.

Ушбу терма жамоамиз 26 май куни "Машъал"га қарши синов-назорат учрашувини ўтказиши режалаштирилган.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcneftchi.uz