

- Қатар билан баҳс биз учун яхши ўтди, мухлисларни ҳаяжонда ушлаб турди деб ўйлайман. Учрашув ҳужумларга бой бўлди. Жамоамизда ёшлар кўплигига қарамасдан, футболчилар бор кучини бериб ҳаракат қилишди. Натижа ва ўйиндан мамнунмиз.
- Ўз ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Кўнглим тўлди деб айта оламан. Мураббий олдимга қўйган вазифаларни бажардим деб ўйлайман.
- Қачон "Анжи" сафига қайтиб кетасиз?
- Бир неча кун уйда, оилам даврасида бўлиб, 21 октябрь куни Россияга жўнаб кетаман.



