

Биринчи бўлим охирларида Германия терма жамоаси вингери Жамол Мусиала италиялик дарвозабон билан тўқнашувда жиддий жароҳат олди.

"RMC Sport" хабарига кўра, танаффус вақтида Доннарумма клуб психологига мурожаат қилган, чунки рақибга жароҳат етказгани учун ўзини айбдор ҳис қилган.
Мусиалага болдир суяги синиши ташхиси қўйилган. Ярим ҳимоячи шу йил охиригача майдонга туша олмайди.
ПСЖ "Бавария"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва 9 июль куни ярим финалда "Реал" билан тўқнашади.



