

«Дербида ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Учрашув қийин бўлди. «Динамо»га қарши учрашув доим очиқ футбол бўлган. Жисмоний қийин учрашувни ўтказдик. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. Бу ғалабани уларга бағишлаймиз», — деб фикр билдирди Файзуллаев.
Эслатиб ўтамиз, Аббос ушбу учрашувдаги голлардан бирига ассист қайд этди.



