

«Динамо» ПФК раҳбарияти шуни маълум қиладики, Про лига доирасидаги «Динамо» - «Нурафшон» (1:2) ўйинидан кейин клуб вакиллари Ўзбекистон футбол ассоциациясига чақирилмаган. Бу борадаги хабарлар асосга эга эмас.
Суперлигага муддатдан аввал йўлланмага эга бўлган «Динамо» жамоаси сўнгги турлардаги мағлубиятларга қарамай, ишчан кайфиятда профессионал бурчига тўғри ёндашган ҳолда Про лиганинг сўнгги 24-тури доирасидаги «Нефтчи»га қарши баҳсга тайёргарликни эртадан бошлайди.



