Дин Хендерсон: “Европа Лигасини ютмоқчимиз”

Eldor Akmurzayev
18 фев 2021
МЮ кипери Дин Хендерсон ЕЛ 1/16 финалидан ўрин олган “Реал Сосьедад”га қарши бугунги баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

“Ҳа, дунёнинг ҳар қандай клуби ўйнашни истайдиган Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетдик. Бироқ, энди бор эътиборимизни Европа Лигасига қаратишимиз керак – бу бизнинг мақсадимиз, кубокни ютмоқчимиз.

“Реал Сосьедад” – ажойиб жамоа, бизга қийин бўлишига аминман. Бу каби рақибдан ўтиш учун мувозанатни ушлаш керак.

Ўйин Италияда бўлиши? Бу бизга қаттиқ таъсир ўтказади деб ўйламайман. Албатта, улар ўз стадионидаги устунликни йўқотишди, биз эса ғалаба қозониш учун ўйнаймиз”, дейди Хендерсон.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru