Димитри Пайет Хитой клубига ўтиши мумкин

Пайет Халк билан битта жамоада тўп суриши мумкин.

“Шанхай СИПГ” “Марсель” ярим ҳимоячиси Димитри Пайетни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Аввалроқ хитойликлар “Вест Хэм”дан Марко Арнаутовични олмоқчи эди. Аммо Марко уларга рад жавобини берди. Энди Халк ва Оскар каби ўйинчилар тўп сурадиган жамоа раҳбарияти французни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.


Manba: L'Equipe