Дилшод Абдуллаев: "Саралаш ўйинларга жиддий ҳозирлик кўрдик"

Iskandarov Abdulaziz
23 сен 2024
Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитой Тайпеида Комбоджа ёшларига қарши Осиё Кубоги 2025 саралаш ўйинларига киришади.

Бу борада "Пахтакор" ҳимоячиси Дилшод Абуллаевнинг фикрлари билан билан қизиқдик.

"Хитойдаги мусобақа яхши даражада ўтди, саралаш ўйинлари олдидан тайёргарликлар маромида бўлди деб ўйлайман. терма жамоамиз саралаш баҳсларга тайёр, мураббий қўл остида яхши жамоа шаклланган, мақсадимиз катта, саралаш ўйинларидан яхши ўтиб олган ҳолда Осиё Кубогида зафар қучиш. Тўғри бу осон иш бўлмайди, чунки акалаларимизнинг ўйинидан келиб чиқиб бизга қарши барча жамоалар жиддий тайёргарлик кўрадилар. Лекин биз ҳам буни англаган ҳолда майдонга чиқамиз",- дейди Дилшод Абдуллаев

- Биринчи ўйин Комбоджага қарши, бу ҳақда нима дейсиз?

- Осиёда футбол жадал ўсяпти. Биз ҳамма жамоани бирдек ҳурмат қилишимиз керак. Мураббийларимиз ҳам бу нарсани кўп уқтиради. Қачонки Осиё Кубогига йўл оламиз, шунда ишни бажардик деб айтамиз.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Championat.asia