Диего Симеоне: «Сешанбагача тайёр бўлишимиз зарур»

Aziz Tukhtamuradov
19 апр 2014
«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «Эльче» устидан қозонилган 2:0 хисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Футболчилар ишни аъло даражада бажардилар. Энди бизга сешанба кунги "Атлетико" тарихига кириши кутилаётган ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

"Эльче"га қарши оддий схемаларда ҳаракат қилдик. Мен Адрианни рақибларга муаммолар туғдириши учун ўнг қанотга қўйишга қарор қилдим.
Чемпионат ўйинларида хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Сафарда учта ўйин ўтказишимизга тўғри келади. Бу биз учун жудаям кўп», – деб айтиб ўтди Симеоне.

Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: sports.ru