

Дибаланинг Рим клуби билан шартномасида “бўрилар” нуфузли еврокубокларни ўтказиб юборадиган тақдирда тўланадиган товон пули борасида махсус банд киритилган экан. Ушбу бандни фаоллаштирувчи шартлар юзага келса, футболчининг ўз хоҳишига кўра, исталган клуб уни 20 млн еврога сотиб олиш имконига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Дибала “Рома” сафида 12 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол уриб, 2 та голга асистентлик қилди. “Transfermarkt” портали 29 ёшли ўйинчининг бозор қийматини 30 млн еврога баҳоламоқда.



