Диаш Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги ўйинига баҳо берди

Alisher
9 мар 2025
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Рубен Диаш Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинига баҳо берди.

Аввалроқ Хосеп Гвардиола жамоаси АПЛ доирасида "Ноттингем Форест"га ютқазганди (0:1). "Шаҳарликлар"нинг марказий ҳимоясида Диаш ва Ҳусанов ўйнади.

"Ҳусанов ҳали ёш. Аммо, у барча кўриб турганидек яхши. Бугун ёнимда кучли Ҳусанов борлигини ҳис қилдим", — деди Диаш.

"Манчестер Сити" АПЛ жадвалида 28 учрашувдан сўнг 4-ўринда бормоқда. Хосеп Гвардиола жамоаси 15 март куни ўз майдонида "Брайтон"ни қабул қилади.


AlisherMuallif
Manba: City Report