Дест "Барселона"га қайтмоқчи эмас

Aziz Tukhtamuradov
17 сен 2022
"Милан" ҳимоячиси Сержиньо Дест Италия клубидаги ижара муддати тугаганидан кейин "Барселона"га қайтишни истамаслигини айтди.

"Милан" менинг трансферимни сотиб олиш ҳуқуқига эга ва улар буни амалга оширишлари учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан. Умид қиламанки, улар мен билан тўлақонли шартнома имзолашади. Мен "Милан"да қолмоқчиман", – деди Дест.

21 ёшли футболчи жорий мавсум "Милан" таркибида 2 та ўйинда қатнашди. Унинг "Барселона" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia