

Акаси унга ишонмаганлиги сабабли, Дэниэлни ўзининг Премьер-лига фэнтези-жамоасига киритмаган эди.
"Қизил иблислар"нинг "Челси" (4:0)га қарши ўйинида Жеймс 74-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. 8 дақиқа ўтиб эса рақиб дарвозасига гол урди.
Ўйиндан сўнг Дэниэлнинг акаси Алекс укасини фэнтези-жамоасига қўшганини тан олди, аммо Жеймс бу жамоада захирада эди.
- Укамни захирага қўйганимда, у майдонга чиқди ва гол урди. Кечир, мавсумнинг қолган бахсларида сенга кўпроқ ишонч билдираман, - дейди Дэниэлнинг акаси.




