

Ушбу баҳсда франциялик ҳужумчи яна асосий қаҳрамонлардан бирига айланди.
Айнан унинг узатмасидан сўнг Гонкалу Рамуш 90+4-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва парижликларга ғалаба қозониш имкониятини берди.
Дембеле учун бу 2025 йилдаги самарали ҳаракат қилган 37-ўйин: 27 гол ва 10 голли узатма. Бу кўрсаткич Европанинг топ-5 лигасидаги барча футболчилар орасида энг яхшиси бўлиб, унинг энг яқин таъқибчиси камида 6 очко ортда бормоқда.
Унинг ҳозирги формаси ва ўйинга таъсирини ҳисобга олсак, Дембеле бу йил "Олтин тўп"га асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.



