Де Йонгнинг агенти ўйинчининг "Манчестер Юнайтед"га ўтишига қарши
Alisher
15 июл 2022, 10:16
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгнинг агенти "Манчестер Юнайтед" бош директорига Англия клуби ўйинчи билан шартнома имзолашни хоҳлашини бас қилишини айтди.
Нидерландиялик футболчи ва унинг вакили ушбу ўтишга қарши.
Де Йонг ўтган мавсум каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 45та ўйинда 4та гол ва 5та ассист қайд этди.
Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.