

"Мен уни инсон сифатида жуда қадрлайман. Уни яхши кўраман. 35 ёшида ҳам ҳаммадан яхши бўлиб қолгани, майдонда бор кучини бергани учун ундан миннатдорман.
Месси кўп нарсага лойиқ, чунки у терма жамоада ўйнашни яхши кўради. У ҳали ҳам жуда тез. Ақл бовар қилмайди", – деди де Пауль.
Аргентина чорак финалда Нидерландия билан баҳс олиб боради. Учрашув 9 декабрга белгиланган.



