Даврон Чориев: "Черногория кучсиз эмас, шунчаки мураббийимиз кўрсатмасини тўғри бажардик"

Sherzod Nurmatov
3 фев 2022
Яқинда Баҳодир Аҳмедов мураббийлигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хорватияда ташкил қилинган халқаро турнирда иштирок этиб қайтди.

Францияга қарши икки учрашувда мағлуб бўлган вакилларимиз, Черногорияни 8:1 ҳисобида мағлуб этишди. Ушбу мусобақа борасида терма жамоамиз етакчиси Даврон Чориев фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Франция ҳар томонлама шаклланган жамоа эканлиги кўриниб турди. Ўйинчилари техник ва жисмоний жиҳатдан яхши ҳаракат қилишди. Биз эса ўз имкониятларимиздан фойдалана олганимиз йўқ.

Черногория билан йирик ғалаба рақибнинг кучсизлигини эмас, шунчаки мураббийимизнинг кўрсатмасини тўғри бажарганимизни англатади. Мусобақада ташкилотчилик Европага хос даражада юқори бўлди, деб ўйлайман. Барча шароитлар яратиб берилди. 

Албатта, хатоларимиз бор. Уларнинг устида ишлашда давом этамиз. Қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларга миннатдорчилик билдираман", – дейди Даврон Чориев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: championat.asia