Давид Луизнинг "Арсенал"даги тақдири ҳал бўлди

Mirjalol Normatov
14 май 2021
"Арсенал" марказий ҳимоячиси Давид Луиз клубдан кетишга қарор қилди.

"The Athletic" хабарига кўра, футболчи 30 июнь куни якунланадиган шартномасини узайтирмаслигини клуб раҳбариятига маълум қилган. 34 ёшли бразилиялик қайси жамоага ўтиши борасида бир қарорга келмаган.

Луиз 2019 йилнинг августидан буён "Арсенал" таркибида 73 ўйинда 4 гол ва 1 ассист амалга оширди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: The Athletic