"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" футболчиси Даниэле Руганини ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар қилмоқда Tuttosport.
21 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсумда "Эмполи"да ўзини хар томонлама кўрсатишга муваффақ бўлганди. Бироқ, у ушбу мавсумда "Юве"да тайинли ўйин кўрсата олмаяпти.