Даниэл Алвес ёзда «Барселона»ни тарк этади

Narzulla Saydullayev
10 апр 2015
«Барселона» ҳимоячиси Дани Алвеснинг агенти Динора Санта Ана футболчи Каталония клуби билан шартномани узайтирмаслигини маълум қилди.
«Бир йил давомида «Барселона»дан таклиф кутдик. Бизда бошқа клублардан таклифлар бор эди, аммо дастлаб «Барса»ни эшитишни истадик.

Дани ҳозир олаётган маошида қолишга рози эди. Аммо клуб 2 йиллик шартнома таклиф қилди. Бугун расмий таклиф бўлди.

Бироқ шартнома шартларида Дани 60та ўйинда иштирок этиши керак деган жойи ҳам бор эди.

Биз «Барселона»дан кўпроқ нарса кутгандик. Музокаралар тугади. У шартномасини охирига етказиб қўяди.

Бизда иккита таклиф бор, ПСЖ ҳақида ҳеч нарса билмайман», – дейди Санта Ана.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.ru