Дани Алвес: "Месси аргентиналик бўлишига қарамасдан, тарихдаги энг буюк ўйинчи"

Aslanov Jasurbek
3 июл 2021
"Сан-Паулу" клуби ҳимоячиси Дани Алвес "Барселона"даги собиқ жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

"Мен фақатгина ўзим кўрган ўйинчилар ҳақида гапира оламан. Фаолиятим давомида жуда кўп иқтидорли ўйинчиларни кўрдим. Аммо, бунчалик узоқ вақт энг юқори даражада деярли ҳеч ким ўйнолмаган.

Месси - аргентиналик бўлишига қарамасдан, тарихдаги энг буюк ўйинчи", -дейди Дани Алвес.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Мессининг "Барселона" билан шартномаси аллақачон ўз ниҳоясига етиб улгурди. Аргентиналик футболчи эса келажаги борасидаги қарорини ҳали эълон қилиб улгурганича йўқ.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: FIFA.com