

"Бу олтинга тенг бронза.
Баҳс қийин ўтди, аммо хорват халқи ва бизни қўллаганлар учун медал қўлга киритдик. Охирги иккита турнирда иккита медал ютдик.
Бу ғалабани ҳаммасини бошлаб берган Чиро Блажевич (ЖЧ-1998да Хорватия билан учинчи ўринни олган)га бағишламоқчиман. Босс, бу сиз учун. Бешталаб медаллар ютишим мумкин, аммо сиз барча мураббийлар орасида асосийси бўлиб қоласиз.
Биздан бундай муваффақиятни кутишмаган эдилар. Меҳнати самара берган йигитларга миннатдорчилик билдимоқчиман. Бундай мусобақада бронза медали - катта ютуқ.
Марокашнинг ўнг қанотида муаммолар борлигини билгандик. Зиеш Перишични мағлуб эта олмади, Оршич эса рақиб ҳимоясида муаммолар яратди" - дейди Далич.



