ЦСКА футболчисига АПЛнинг икки гранди харидор

Mirjalol Normatov
17 апр 2018
Москванинг ЦСКА жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг хизматларига АПЛнинг икки гранди томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

"Goal" хабарига кўра, "Арсенал" ва "Челси" 21 ёшли футболчини сотиб олишни режалаштирмоқда. "Аристократ"лар президенти Роман Абрамович ўз ватандошини жамоасига олиб келиш учун барчасига тайёр.

Бу мавсумда Головин ЦСКА таркибида 38 учрашувда майдонга тушди ва 6 гол киритиб, 5та самарали пас берди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal