

Сербияликлар охирги марта 1991/92 йилги мавсумда ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида тўп тепишганди. 27 йиллик танаффусдан кейин ушбу жамоа яна ЧЛ гуруҳ босқичида қатнашади.
1990/91 йилги мавсумда ушбу жамоа Чемпионлар кубогида ғолибликни қўлга киритган. Улар финалда “Марсел”ни (0:0, пен 5:3) мағлуб этишганди.
Белградликлар бугун ЕЧЛ қуръа ташлаш маросимидан кейин гуруҳдаги рақибларини билиб олишади.
Айни пайтда ушбу жамоани Владан Милоевич бошқариб бормоқда.



