Тадич янги клубга ўтди
01 авг 21:35
Янгиликлар
Тадич янги клубга ўтди
Сербия терма жамоасининг собиқ сардори Душан Тадич "Црвена Звезда" клубига ўтди.
36 ёшли ярим ҳимоячи 2 йиллик шартномага имзо чекди ва Марко Арнаутович билан бир жамоада ўйнайди. Илгари "Аякс", "Саутгемптон" ва бошқа клубларда ўйнаган футболчи эркин агент сифатида янги жамоага қўшилди.
2,2 миллион еврога баҳоланаётган Тадич ўтган мавсум Туркиянинг "Фенербахче" клуби сафида ўйнади.
У 53 ўйинда 13 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди. Шартнома муддати тугагач, Тадич мураббийлик фаолиятига ўтиши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Фикрлар