

"Ўйлашимча, "Олд Траффорд"га қайтганимда бошқа жамоадошларимга қараганда кўпроқ ҳаяжонланаман. Айнан шу ерда янги жамоам билан янги мавсумни бошлаш жуда муҳим ва мен бу ерга қайтишимдан бахтлиман", - деди Чичарито.
Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар АПЛ янги мавсумининг 1-турида "Олд Траффорд"да ўзаро беллашадилар.
Чичарито "Манчестер Юнайтед"да 6 мавсум ўйнаган ва 157 ўйинда 59та гол урган.



